Жамият
11-февраль куни соат 9:00 дан бошлаб, барча ҳудудларда метан заправкалар одатдаги иш режимига қайтмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, водий вилоятларида ҳам метан заправкалар босқичма-босқич одатдаги режимда фаолият юрита бошлайди.
Аввалроқ вазирлик 2-февралдан метан заправкалар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритишини айтиб ўтганди.
Вазирликка кўра, Фарғона водийсида метан заправкаларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб белгиланган. Шунингдек, ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи махсус техника ва жамоат транспортлари учун газ таъминоти чекловларсиз, барқарор тарзда таъминланиши қайд этилган.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77657
Жамият
56684
Жамият
55901
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ