Маданият
«Янги Ўзбекистон — Янги Ренессанс пойдевори» мультимедиавий экспозициясини амалга оширгани учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази халқаро технологик компания Barco томонидан нуфузли соҳавий мукофот билан тақдирланди.
Хабарга кўра, лойиҳа маданий маконда илғор визуал ечимларни интеграция қилишнинг технологик ва бадиий жиҳатдан пухта ишланган энг яхши намуналаридан бири сифатида эътироф этилди.
.jpg)
Экспозиция кенг кўламли 3D меппинг, иммерсив шоу ва рақамли саҳналаштиришни уйғунлаштириб, томошабинда минтақа тарихи ва интеллектуал меросига тўлиқ шўнғиш эффектини яратади.
Маълумот учун, марказ буюртмасига кўра, Россиянинг Сила Света компанияси томонидан яратилган меппинг шоу 25 дақиқалик ижодий иш бўлиб, 47 та ёруғлик техникалари, тахминан 100 нафар ижодий ва техник мутахассис ҳамда 50 нафар график дизайнернинг меҳнати маҳсули. Ушбу лойиҳа технологик жиҳатдан мураккаб бўлиши билан бирга марказ томонидан тақдим этилган тарихий маълумотлар ва илмий изоҳлар асосида шакллантирилган.
Шоунинг энг кучли рамзларидан бири – Қуръони каримнинг очилиш саҳнаси, «Иқро» сурасининг янграши. Проекция пайтида бино деворлари шаффофлашиб, нур марказга кириб келади ва муқаддас китобнинг тарихдан келажакка узатилаётган маърифат рамзи сифатида янгича бадиий талқини намоён бўлади.
Шою марказий эътиборини инсон ва унинг илмий меросига қаратади.
Ҳозирча меппинг шоу Хоразм порталида тажриба тарзида намойиш этилмоқда.
Таъкидланишича, бу ҳудуд танланиши бежиз эмас, чунки Хоразм қадимдан илм, маданият ва санъат маркази бўлган. Тажриба давомида олинган кузатувлар ва техник натижалар асосида меппинг шоу янада такомиллаштирилади.
Ушбу меппинг шоу томошабинларга тарихни ҳис қилиш, ўз тарихини англаш ва маданиятимиз бойлигини замонавий талқинда кўриш имконини беради. Лойиҳа тарих ва технологияни уйғунлаштирган ҳолда марказ учун янги инновацион босқич сифатида баҳоланмоқда ва келажакда яна бир қатор янгиликлар жорий этилиши режалаштирилган.
Маданият
Маданият
Спорт
Жамият
Маданият
Жамият
77593
Жамият
56645
Жамият
55845
Жамият
50908
Жамият
//
Изоҳ йўқ