Маданият
Бугун, 9 февраль куни буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллиги муносабати билан Адиблар хиёбонида адабий-маърифий тадбир ўтказилди.
Алишер Навоий ижодига оид китоблар кўргазмаси ташкил қилиниб, шоирнинг ғазаллари билан айтиладиган мумтоз ашулалар ва мақом куйлари ижто этилди.
.jpg)
.jpg)
.jpg)
Тадбир давомида сўзга чиққанлар сўз мулкининг султони Алишер Навоий ижодиёти, Навоий даҳосининг жаҳон миқёсидаги эътирофи ҳақида гапирди. Жумладан, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида тобора ривожланиб бораётган маданий-гуманитар ҳамкорликлар ҳамда 2025 йилда Ўш шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали барпо этилгани ҳақида айтилди, Алишер Навоийнинг Италияда таржима қилиниб чоп этилган асарлари ҳақида маълумот берилди.
Шундан сўнг давлат ва жамоат арбоблари, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунослар, талаба ва ўқувчилар, ижодий ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйишга таклиф этилди.
.jpg)
Спорт
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77593
Жамият
56644
Жамият
55844
Жамият
50907
Жамият
//
Изоҳ йўқ