Жамият
Рақобат қўмитаси томонидан қурилиш соҳасига оид мурожаатлар асосида 22,1 млрд сўм фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Маълум бўлишича, қўмитага кўп квартирали уйлардан хонадон хариди бўйича 1 700 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган ва шундан 76 фоизи ижобий ҳал қилинган.
Мурожаатларнинг асосий қисми уйларнинг таъмир сифати (42,9 фоиз) ва коммуникатсия тармоқлари (40,8 фоизи) билан боғлиқ бўлиб, 16,3 фоизи уйларни ўз вақтида топширилмаслигига тўғри келган.
Таъкидланишича, қўмита томонидан 130 га яқин қурувчи–истеъмолчи шартномалари ўрганилганда аксарият шартномаларда қайта ҳисоб-китоб механизми, обектни топшириш муддати, кечиктириш учун пеня, кафолат муддати ва нуқсонларни бартараф этиш мажбуриятлари белгиланмаган.
Шартномани бекор қилиш масаласида ҳам камчиликлар кузатилиб, аксар ҳолатларда фақат қурувчи манфаатлари кўзда тутилган. Шунингдек, шартнома бекор қилинганда харидорга тўловни қайтариш муддатлари асоссиз равишда 30–180 кундан тортиб, 24–36 ойгача этиб белгиланган.
Бундан ташқари, айрим ҳолатларда «Агент» ёки «Тижорат вакили» орқали тузилган шартномаларда қурилишга масъул қурувчи томонидан шартнома имзоланмай расмийлаштирилгани аниқланган.
«Табиийки, шартномадаги бу каби қонунбузилиш ҳолатлари ва мавжуд камчиликлар истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келади ва мажбуриятини бажармаган «Қурувчи»га эса ҳеч қандай ҳуқуқий жиҳатдан жавобгарлик белгиланмайди», дейилади хабарда.
Шу қаторда, қўмита томонидан 120 та турар жой мажмуаси бўйича берилган реклама ҳолати ўрганилиб, рухсат ҳужжатларисиз ва электрон рўйхатга киритилмаган бир қатор обектлар реклама қилингани аниқланган ва қурилиш компанияси ҳамда реклама берувчиларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилган ва қонунбузилиш ҳолатларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилган.
Рухсат ҳужжатларига эга бўлмаган қурилиш обектларини реклама қилмаслик юзасидан эса ОАВ ва реклама соҳаси агентликларига огоҳлантириш хатлари юборилган.
Мазкур таҳлиллар асосида ишлаб чиқилган таклифлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспексияларига тақдим этилган.
«Ҳурматли фуқаролар, Рақобат қўмитаси кўп квартирали уйлардан хонадон харид қилишда шартнома шартлари билан тўлиқ танишиб чиқишингиз ва уларнинг рекламасида берилаётган маълумотларни аниқ манбалардан: электрон рўйхат ва «Шаффоф қурилиш» тизимида мавжудлигини очиқ манбалардан текшириб кўришингизни тавсия қилади», дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Илм-фан
77593
Жамият
56644
Жамият
55844
Жамият
50907
Жамият
//
Изоҳ йўқ