Ҳафта давомида айрим ҳудудларда қор ёғиши мумкин

Сақлаш
11:51 / 09.02.2026 10 0

Ўзгидромет 10–14 февраль кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 10–13 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 14 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

 

Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, 11 февралда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.

 

Ҳарорат 10 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасида кечаси -2° совуқ– +3° илиқ, +2– +7° илиқ, Хоразм вилоятида кечаси 0– +5° илиқ, кундузи +8– +13° илиқ; 11 февралда (ҳар иккала ҳудуд учун) кечаси -5– -10° совуқ, кундузи 0– -5° совуқ бўлади; 12–14 февралда кечаси -3° совуқ– +2° илиққача, кундузи +5– +10° илиққача кўтарилади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

 

Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, 12 февралда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. 10 февраль куни айрим жойларда баъзида 20–23 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

 

Ҳарорат 10-фервал уни кечаси +5– +10° илиқ, кундузи +12– +17° илиқ; 11-12 февралда +3– +8° илиқ, 13-14 февралда +5– +10° илиқ, кундузи 11 февралда +7– +12° илиқ, 12-13 февралда +10– +15° илиқ, 14 февралда +13– +18° илиқ бўлади.

 

Навоий вилояти шимолида 11 февралда кечаси -5– -10° совуқ, кундузи 0– -5° совуқ бўлади; 12–14 февралда кечаси -3° совуқ– +2° илиққача, кундузи +5– +10° илиққача кўтарилади.

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

 

Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. 10 февралда айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

 

Ҳарорат 10 февраль куни кечаси +5– +10° илиқ, кундузи +12– +17° илиқ; 11-12 февралда кечаси +3– +8° илиқ, кундузи +8– +13° илиқ; 13 февралда кечаси +5– +10° илиқ, кундузи +10– +15° илиқ; 14 февралда кечаси +5– +10° илиқ, кундузи +12– +17° илиқ бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

 

Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, 12 февралда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. 10 февраль куни айрим жойларда баъзида 20–23 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

 

Ҳарорат 10 февраль куни +7– +12° илиқ, кундузи +14– +19° илиқ; 11 февралда кечаси +5– +10° илиқ, кундузи +10– +15° илиқ; 12-13 февралда кечаси +7– +12° илиқ, кундузи +13– +18° илиқ; 14 февралда кечаси +7– +12° илиқ, кундузи +15– +20° илиқ бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

 

Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 м/с тезликда эсади.

 

Ҳарорат кечаси +2– +7° илиқ, кундузи 10 февраль куни +10– +15° илиқ, 11–13 февралда +7– +12° илиқ, 14 февралда +10– +15° илиқ бўлади.

 

Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

 

Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади, 11-12 февралда баъзи жойларда 13–18 м/с гача кучайиши мумкин.

 

Ҳарорат 10 февраль куни кечаси -2° совуқ– +3° илиқ, кундузи +2– +7° илиқ; 11 февралда кечаси ва кундузи -3° совуқ– +2° илиқ, 12 февралда кечаси 0– -5° совуқ, кундузи 0– +5° илиқ; 13-14 февралда кечаси -2° совуқ– +3° илиқ, кундузи +2– +7° илиқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//