Жамият
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги айрим мактабгача таълим ташкилотларида «карантин» жорий этилиши мумкинлиги ҳақида турли хабарлар тарқалди.
Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси ушбу ҳолат бўйича расмий муносабат билдириб, ижтимоий тармоқларда айтилаётган турли касалликлар (қизамиқ, менингит, гепатит, сил ва бошқалар) бўйича карантин эълон қилиниши заруратини келтириб чиқарадиган ҳолатлар мавжуд эмаслигини маълум қилди.
Таъкидланишича, ҳар йили қишки мавсумда грипп ва ЎРВИ билан касалланиш ҳолатлари аҳолида мавсумий равишда кўпаяди.
Шу сабабли таълим ташкилотларида болалар саломатлигини ҳимоя қилиш мақсадида эрталабки фильтр (саралаш) ишлари — тана ҳароратини ўлчаш, касаллик белгилари бор болаларни вақтинча ажратиш, ота-оналарга тавсиялар бериш каби профилактик чоралар олиб борилади.
Муносабатда айтилишича, айни шу фильтр жараёнлари айрим фуқаролар томонидан «карантин» сифатида нотўғри талқин қилинган.
Бошқарма фуқаролардан ижтимоий тармоқларда тарқалган тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликни, фақат расмий манбалар орқали бериладиган маълумотларга таянишни сўраган.
Жамият
Спорт
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
77592
Жамият
56644
Жамият
55844
Жамият
50907
Жамият
//
Изоҳ йўқ