Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим ва тарбия тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра:
➖ бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларининг таълим дастури мажбурий умумий ўрта таълимнинг дастлабки босқичи сифатида киритилади;
➖ мактабгача таълим тизимида ўйинга асосланган таълим жорий этилади;
➖ таркибида Болаларни ривожлантириш инновацион марказини ўз ичига олган “Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади;
➖ бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларининг таълим дастурлари мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари ва бошқа ижтимоий соҳа обектларида тўлиқ ёки қисқа муддатли гуруҳларда амалга оширилади;
➖ мактабгача ва умумий ўрта таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотларига бир йиллик мактабга тайёрлов гуруҳларини ташкил этишга рухсат берилади;
2027-2028-ўқув йилидан бошлаб:
➖ мактабга тайёрлов гуруҳларининг таълим жараёнлари олий маълумотли педагоглар, шунингдек, олий таълим ташкилотларининг битирувчи босқич талабалари томонидан олиб борилади;
➖ мактабга тайёрлов гуруҳларида таълим-тарбия олган болаларга бир йиллик мактабга тайёрловдан ўтганлик тўғрисида давлат намунасидаги электрон сертификат берилади ҳамда ушбу маълумотлар умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномада қайд этилади;
2026–2028-йилларда:
➖ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида биттадан давлат мактабгача таълим ташкилоти сифатида фаолият олиб борувчи “Янги авлод” мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилади;
➖ “Янги авлод” мактабгача таълим ташкилоти раҳбар, педагог бошқа ходимларининг тариф ставкасига нисбатан 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама жорий этилади;
2026-2027 ўқув йилидан бошлаб:
➖ педагогика олий таълим ташкилотларида мактабгача ва бошланғич таълим йўналиши бўйича бакалаврларни тайёрлаш халқаро илғор тажриба асосида амалга оширилади;
➖ тегишли олий таълим ташкилотларида ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар учун дуал таълим шаклида мактабгача таълим йўналишида тўлов-шартнома асосида бакалаврлар тайёрлаш йўлга қўйилади;
➖ янги ташкил этилган давлат мактабгача таълим ташкилотларига, биринчи навбатда, олий маълумотли тарбиячилар ишга қабул қилинади;
➖ 2026-йил 1-апрел бошлаб:
➖ мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман (шаҳар)лардаги (Тошкент шаҳри бундан мустасно) тадбиркорлик субектлари учун қатор имтиёзлар жорий этилади.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77662
Жамият
56686
Жамият
55903
Жамият
50957
Жамият
//
Изоҳ йўқ