Сиёсат
“Айвони Садр” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга “Нишони Покистон” орденини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Президент Асиф Али Зардорий Покистоннинг олий мукофотини давлатимиз раҳбарига тантанали равишда топширди.
Маросимда ушбу нуфузли мукофот кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги умумий саъй-ҳаракатларнинг муносиб эътирофи ҳамда Ўзбекистон халқига дўстона муносабат ва чуқур ҳурмат ифодаси экани қайд этилди.
Ўзбекистон – Покистон стратегик шериклиги мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтарилиб боришига ишонч билдирилди.
Таъкидланишича, мазкур юксак мукофот турли йилларда Буюк Британия Қироличаси Елизавета II, АҚШ Президенти Ричард Никсон, Жанубий Африка Республикаси Президенти Нелсон Мандела, Таиланд Қироли Пхумипон Адулядет, БАА Президенти Шайх Зоид бин Султон Ол Наҳаён, Хитой Халқ Республикаси Раиси Ху Сзинтао, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Саудия Арабистони Валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ва бошқаларга берилган.
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Сиёсат
77653
Жамият
56682
Жамият
55890
Жамият
50951
Жамият
//
Изоҳ йўқ