Дам олиш кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Сақлаш
13:30 / 06.02.2026 11 0

“Ўзгидромет” 78-февраль кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

 

Шанба куни фақат Фарғона водийси ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати жума куни кундузи 1-6 даража илиқ, шимолда 2-7 даража совуқ бўлса, шанба куни кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқни ташкил этади, кундузи 7-12 илиққача кўтарилади.

 

Якшанба куни ҳам асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқни, кундузи 10-15 даража илиқни ташкил этади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 6 ва 8-февраль кунлари айрим жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.

 

Тошкент шаҳрида дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шанба куни кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1 даража совуқ-1 даража илиқ, кундузи 9-11 даража илиқ, якшанба куни кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 13-15 даража илиқ бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//