Бурж Халифа дунёдаги энг баланд бино унвонини йўқотмоқда

Сақлаш
13:23 / 06.02.2026 10 0

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида таклиф қилинган мега-лойиҳада баландлиги 2000 метрга етадиган Рисе Тоwэр иншоотини қуриш режалаштирилган. Тиме оут Дубаи нашри бино қуриб битказилгандан сўнг, дунёдаги энг баланд бинога айланиши ва Бурж Халифадан икки баробар баландроқ бўлиши ҳақида хабар берди.

 

Дубайнинг рамзи бўлган Бурж Халифанинг баландлиги 828 метрга тенг бўлса, Саудия Арабистони лойиҳаси 2000 метрга мўлжалланган. Саудия Арабистони шунингдек, Жидда шаҳрида 1 км баландликдаги минора қуришни режалаштирмоқда, бу эса баланд бинолар рейтингида Бурж Халифадан ҳам ўзиб кетишини англатади.

 

Рисе Тоwэр 678 қаватдан иборат бўлиб, унда ҳашаматли меҳмонхоналар, юқори даражадаги ресторанлар, атрофни кузатиш учун панорамали майдончалар ҳамда замонавий бизнес марказлари жойлашади. Бу Шимолий қутбни ривожлантириш деб номланган 306 квадрат километрли «Келажак шаҳри» бош режасининг асосий қисми бўлади.

 

Ушбу осмонўпар бино Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёднинг шимолий қисмидаги Висион 2030 дастурининг асосий қисмига айланиши кутилмоқда.

 

Ушбу дастур Саудия Арабистонининг нефтга қарамлигини камайтириш, иқтисодиётини хилма-хиллаштириш ҳамда давлат соғлиқни сақлаш, таълим, инфратузилма, дам олиш ва туризмни ривожлантиришга қаратилган бўлиб,қиролликнинг сайёҳлик жозибадорлигини ошириш ва шаҳар инфратузилмасини замонавийлаштириш стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//