Жамият
Президент Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонлашга оид қарорни имзолади.
Қайд этилишича, қарорда Амир Темур асос солган Иккинчи Уйғониш даврининг миллий ва умуминсоний моҳияти, ёш авлодни Янги Ўзбекистон бунёдкорлари этиб тарбиялаш борасидаги улкан ўрни ва таъсирини инобатга олиб, ушбу йўналишда амалга оширилаётган ташкилий-амалий, илмий ва маънавий-маърифий ишларни янги сифат босқичига кўтариш асосий мақсад деб олинади.
Жорий йилда Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 690 йиллигини кенг нишонланади. Бундан ташқари, ҳар йили апрель ойи “Амир Темур ойлиги” деб эълон қилинади ва умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар ва ҳарбий таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар, маҳаллаларда темуршунос олимлар, ёзувчилар ва санъаткорлар иштирокида учрашувлар, бадиий-маърифий тадбирлар уюштирилади.
Шунингдек, темурийлар даври тарихини тизимли ўрганиш ва илмий натижаларни кенг тарғиб этиш бўйича 2030 йилгача қуйидагилар амалга оширилади:
– “Темур тузуклари” асарининг илмий изоҳли матни форс, араб, хитой, инглиз, француз, испан ва рус тилларида чоп этилади;
– “Темурийлар даврининг 100 нодир қўлёзмаси”, “Темурийлар даврининг 100 нодир дурдонаси” китоб-альбомларини яратилади;
– Темурийлар даврига оид, хорижий давлатларда сақланаётган асл ёзма манбалар нусхаларини Ўзбекистонга олиб келинади;
– “Тирик тарих” лойиҳаси асосида суратга олинган, Амир Темур салтанатининг Европа давлатлари билан дипломатик ва элчилик алоқалари ёритиб берилган тарихий-бадиий ва ҳужжатли фильмларни Испания, Франция, Буюк Британия каби хорижий мамлакатларда намойиш этилади;
– Темурийлар даври манбалари электрон платформасини яратилади.
Бундан ташқари, 2026 йил якунига қадар дунёдаги машҳур музейларнинг энг илғор тажрибаларини қўллаган ҳолда, Темурийлар тарихи давлат музейи биносини реконструкция қилиш, жиҳозлаш, рақамлаштириш ва янги экспозициясини яратиш ишлари амалга оширилади.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
77584
Жамият
56640
Жамият
55839
Жамият
50903
Жамият
//
Изоҳ йўқ