Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Исломобод шаҳрида жойлашган «Глобал саноат ва мудофаа ечимлари» компаниясининг бош қароргоҳига ташриф буюриб, Мудофаа кучлари Бош қўмондони – Қуролли Кучларнинг қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, фельдмаршал Асим Мунир билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг асосий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Ҳарбий ва ҳарбий-техник соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, бугунги кунда хавфсизликка таҳдид солаётган хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
.jpg)
Икки мамлакатнинг етакчи мудофаа саноати корхоналари ўртасидаги кооперация алоқаларини фаоллаштириш, ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш дастурларини кенгайтириш, тажриба алмашиш ва қўшма ўқув тадбирларини ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Транспорт ва логистика соҳасида истиқболли инфратузилмавий лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш масалалари ҳам кун тартибида бўлди.
Ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича алоҳида «йўл харитаси»ни тайёрлаш юзасидан келишувга эришилди.
Ўзбекистон Президенти учрашув якунида «Глобал саноат ва мудофаа ечимлари» компаниясининг ишланмалари, жумладан, Покистоннинг замонавий ҳарбий техникаси ва қурол-яроғ намуналари билан танишди.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Маданият
77584
Жамият
56637
Жамият
55839
Жамият
50902
Жамият
//
Изоҳ йўқ