Сиёсат
4 февраль куни Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби шаҳрида Шайх Зоид номидаги «Инсоний биродарлик» халқаро мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тақдирлаш маросими иштирокчиларига видеомурожаат йўллади.
Унда давлат раҳбари мукофотга сазовор бўлган Озарбoйжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинянни табриклади.
.jpg)
«Сиёсий етакчиларнинг узоқ давом этган можарони оқилона ҳал этиш, тинчликка эришиш йўлидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатлари, ҳеч шубҳасиз, ушбу нуфузли мукофотга ҳақли равишда муносибдир. Эришилган келишув муаммо ечимига масъулиятли ёндашувнинг ёрқин намунаси бўлиб, минтақамизда барқарорликни таъминлаш йўлидаги тарихий қадам бўлди.
Бугунги кунда фақат аҳиллик, бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва яқин дўстлик орқали халқларимизнинг умумий равнақи ва фаровонлигини таъминлаш мумкин», деди Президент маросим иштирокчиларига мурожаатида.
Давлат раҳбари Ўзбекистон ҳар қандай низо ва зиддиятни фақат сиёсий-дипломатик воситалар, халқаро ҳуқуқ тамойиллари ва яхши қўшничилик асосида ҳал этиш тарафдори эканини таъкидлади.
Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари раҳбариятининг гуманитар ташаббусларни фаол илгари суриш, халқаро майдонда мулоқот маданиятини изчил юксалтириш борасидаги хизматларини алоҳида эътироф этилди.
Сиёсат
Маданият
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Маданият
77583
Жамият
56637
Жамият
55839
Жамият
50902
Жамият
//
Изоҳ йўқ