Аҳолини рўйхатга олишнинг иккинчи босқичи бошланди

Сақлаш
15:19 / 04.02.2026 9 0

Бугундан аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг иккинчи — анъанавий босқичи бошланди. Энди хонадонма-хонадон юриб рўйхатга олиш жараёнлари расман давом этади. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар бермоқда.

 

Рўйхатга олишнинг биринчи босқичи — онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнлари белгиланган муддатларда ўтказилди.

 

Қайд этилишича, иккинчи босқич доирасида 2026-йилнинг 4–28-февраль кунлари рўйхатга олувчилар, яъни маҳалла еттилиги вакиллари хонадонма-хонадон юриб, онлайн рўйхатдан ўтиш босқичида иштирок этмаган ёки саволномаларни хато ва камчиликлар билан тўлдирган фуқаролар ҳақидаги маълумотларни планшет қурилмалари орқали электрон тизимга киритади.

 

Таъкидланишича, рўйхатга олувчилар хизмат бейджиги билан фаолият юритади. Зарур ҳолларда шахсни ҚР-код орқали текшириш мумкин. Мурожаатлар учун 1851 қисқа рақами ишлайди.

 

Йиғилаётган маълумотлар қонунчиликка мувофиқ фақат статистик мақсадларда қўлланилади.

 

Шунингдек, жараённинг шаффоф ва тартибли ўтиши учун рўйхатга олувчиларнинг ҳаракатлари ГПС орқали кузатиб борилади. Агар маълумотлар хато ёки камчиликлар билан киритилса, ёки регистратор белгиланган қоидаларга амал қилмасдан, хонадонга бормасдан саволномани тўлдирса, бундай маълумотлар тизим томонидан қабул қилинмайди ва регистратор планшетига автоматик огоҳлантириш юборилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//