Жамият
Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси раҳбари Музаффар Ҳамдамов Россиядаги тадбирга борадиган делегация таркибига ўғли ва жиянини киритгани маълум бўлди.
Санкт-Петербург шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган “Алвон елканлар” (“Алйе паруса”) байрами одатда Россиянинг ўзидаги мактаб битирувчилари учун мўлжалланган тадбир сифатида танилган. Бироқ 2025 йилда бу байрам доирасида Ўзбекистондан ҳам, хусусан Самарқанд вилоятидан мактаб ўқувчиларини таклиф қилинган.
Россия томони йўллаган расмий таклиф хатига кўра, Самарқанд вилоятидан 9-11-синф ўқувчиларидан иборат делегация 2025 йил 28 июнь куни бўлиб ўтадиган байрамда иштирок этиши кўзда тутилган.
Аммо жамоатчилик фаоли Хайрулла Мамасолиев 3 февраль куни Фаcебоокъдаги саҳифасида эълон қилган постда масъул раҳбар таниш-билишчиликка йўл қўйгани ҳақида сўз боради. У постга делегация аъзолари ҳақидаги маълумотни келтириб ўтган.
Орадан бироз вақт ўтиб, бошқарма раҳбари ушбу постга изоҳ ёзиб, ростдан ҳам ўғли ва жиянини шу делегация таркибида Россияга юборганини маълум қилди. У ҳаракатлари нотўғри эканини билмаганини ҳам қўшимча қилган.
Шунчалик катта гуноҳ эканини билганимда, рухсат бермас эдим! У бола менинг ўғлим, айтганимни қилиб борган. Боргиси келмаса ҳам борган. Тан оламан, нотўғри борган, деб ёзди Ҳамдамов пост изоҳида.
Ушбу ҳолат юзасидан вилоят таълим бошқармаси ҳам расмий муносабат билдирган. Қайд этилишича, мазкур тадбирга 14 нафар ўқувчи ва бир ўқитувчидан иборат делегация шакллантирилган, бироқ айримларнинг хорижга чиқиш паспорти бўлмаган, бошқаларнинг эса ота-онаси рухсат бермаган.
Шу сабабли 8 нафар аълочи ўқувчи ва 2 нафар масъулдан иборат жамоа рўйхати қайта шакллантирилган. Тадбирда вилоятдан жами 10 нафар иштирокчи қатнашган. Мазкур гуруҳга рус тилини мукаммал биладиган малакали мутахассис масъул этиб тайинлангани қайд этилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
77583
Жамият
56637
Жамият
55838
Жамият
50901
Жамият
//
Изоҳ йўқ