Жамият
“Ўзгидромет” 6 та вилоятнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи борлигидан огоҳлантирди. Хабарда келтирилишича, 5–9-февраль кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинади: Ҳодиса қуйидаги ҳудудларда кузатилади:
– Қашқадарё вилояти Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
– Сурхондарё вилояти Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
– Самарқанд вилояти Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
– Жиззах вилояти Бахмал, Зомин туманларида;
– Тошкент вилояти Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманларида (Чотқол тизмаси тоғлари);
– Наманган вилояти Поп туманида.
“Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Илм-фан
77653
Жамият
56683
Жамият
55890
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ