Сиёсат
Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани ўртасидаги 40 гектар бўш ер майдонида Янги Жиззах шаҳри қурилиши режалаштирилмоқда. Унда 1200 хонадонли 50 та кўп қаватли уй барпо этилади. Бу ҳақда “2026–2027-йилларда Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида келтирилган.
Қарорга кўра, қуйидагилар Жиззах вилоятини 2026–2027-йилларда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:
– ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми йиллик ўртача 8,5 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,8 фоизга, бозор хизматлари ҳажми 13,2 фоизга ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 4,6 фоизга ўсишини таъминлаш;
– 2026-йилда ишсизлик даражасини 3 фоизга ва камбағаллик даражасини 2,8 фоизга тушириш, Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Зомин ва Зафаробод туманларини камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш.
– Бахмал, Ғаллаорол, Зомин, Фориш ва бошқа туманларнинг 57 та боғдорчиликка ихтисослашган маҳаллаларида 5 минг гектар эски боғ ва токзорларни янгилаш белгиланди.
– Шароф Рашидов, Дўстлик, Ғаллаорол, Арнасой ва Зафаробод туманларида 40 та маҳаллани ўз фаолияти билан қамраб олувчи 5 та тадбиркорлик марказлари ташкил этилади.
– Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани ўртасидаги 40 гектар бўш ер майдонига Янги Жиззах шаҳрини жойлаштириш ҳамда унда 1200 хонадонли 50 та кўп қаватли уйларни қуриш белгиланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
77583
Жамият
56637
Жамият
55838
Жамият
50901
Жамият
//
Изоҳ йўқ