Спорт
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги расмий тимсоли “Бек” исмли оқ бўри деб эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, оқ бўри образи туркий халқлар тарихида алоҳида ўрин тутади. Қадимий афсона ва ривоятларда у куч, жасорат, озодлик ва ҳимоя тимсоли сифатида тасвирланган. Шунингдек, йиллар давомида “Оқ бўрилар” номи Ўзбекистон миллий терма жамоасининг рамзига айланиб улгурганди.
Шунингдек, Бек — маҳалла футболида улғайган, катта орзулар билан яшайдиган, ғалабаларга чанқоқ ва терма жамоанинг ҳақиқий мухлиси. У миллионлаб ўзбек футбол ишқибозларининг руҳи ва ишончини ўзида акс эттиради. Бундан ташқари, ушбу тимсол билан лойиҳалар ва учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Мексика, АҚШ ва Канада давлатларида бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида ўз тарихида илк бор иштирок этади. Фабио Каннаваро шогирдлари “К” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, унда Колумбия, Португалия ва ДР Конго жамоаларига қарши ўйин ўтказади.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Спорт
Илм-фан
Жамият
78198
Жамият
56943
Жамият
56199
Жамият
51241
Жамият
//
Изоҳ йўқ