Жамият
Сурхондарё вилоятида Қизил китобга киритилган ноёб пушти сақоққушни овлаб, истеъмол қилган фуқаролар аниқланди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилган.
Маълумотларга кўра, Жарқўрғон тумани фуқароси танишлари билан Термиз туманидаги Учкўл массивига борган вақтида икки бош ноёб қуш овланиб, истеъмол қилинганига гувоҳ бўлганини айтган.
Тақдим этилган фото ва видеоларда бир неча фуқаронинг жонсиз пушти сақоққуш билан тушгани акс этган. Текширув жараёнида улар бу ҳолатни “шунчаки қизиқиш” билан изоҳлаган. Экополиция томонидан олиб борилган ўрганишларда ушбу фуқаролар овчилик билан шуғулланиб келгани ва уларда ов қуроллари мавжудлиги аниқланган. Қуроллар вақтинча сақлаш учун ички ишлар бўлими томонидан олиб қўйилган.
Ҳисоб-китобларга кўра, Қизил китобга киритилган ноёб қушнинг табиатдан ноқонуний ажратиб олиниши оқибатида ҳайвонот дунёсига 206 миллион сўм миқдорида зарар етказилган. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура органларига юборилган.
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
77864
Жамият
56787
Жамият
56015
Жамият
51069
Жамият
//
Изоҳ йўқ