Жамият
Мустақилликнинг 30 йиллиги байрами Тошкент вилояти Қибрай туманида қуриб битказилаётган “Янги Ўзбекистон” боғи ва “Истиқлол” мажмуасида бўлиб ўтади.
Лойиҳа доирасида дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, спорт билан шуғулланиш жойлари ва йўлаклари, сунъий кўл ҳавзаси, автотураргоҳлар ва бошқа масканлар барпо этилади.
“Янги Ўзбекистон боғи” ва “Истиқлол” мажмуаларини сақлаш ва эксплуатасия қилиш мақсадида Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигида “Янги Ўзбекистон боғи” обектларини сақлаш ва эксплуатация қилиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси ташкил этилади ҳамда лойиҳа доирасида қурилиш жиҳозлаш ишлари мазкур Дирекция томонидан қабул қилиб олинади.
Режадаги қурилишлар:
– Aсосий кириш қисми ва 5 та япроқдаги йўлаклар;
– Aмфитеатр;
– “Истиқлол” мажмуаси (стелла);
– Дарахтлар, буталар ва бошқа ўсимликлар (айни пайтда боғ ҳудудида 4 500 та дарахт, 123 000 та бута, 52 240 кв.м чим экилди);
– Кўл (ҳажми 100 000 м3 сув сиғимига мўлжалланиши режалаштирилган);
– Фаввора (174 м узунликда бўлади).
Ер майдони 98 гектар бўлиши айтилаётган мазкур лойиҳанинг қиймати лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан сўнг аниқланади
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ