Жамият
Ижтимоий тармоқларда ҳукумат тизимларидан камида 15 миллион Ўзбекистон фуқаросининг шахсий маълумотлари сиздирилиб, Дарк Wэбга жойлаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда Аҳолини рўйхатга олиш тизими ҳакерлар томонидан бузилгани ва тегишли маълумотлар тарқалиб кетгани айтилади.
.jpg)
Тарқалган маълумотларда фуқароларнинг шахсий суратлари ҳам акс этган.
Статистика қўмитаси ҳакерлар cэнсус.стат.уз сайтига ҳужум қилгани, бироқ маълумотларни олиб чиқиб кетолмагани айтиб, “ҳавотига ўрин йўқ”лигини таъкидлаган. Шунингдек, 2026 йилнинг 15-31 январь кунлари онлайн шаклда ўтказилган Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишда тўпланган барча маълумотлар, алоҳида серверда шифрланган ҳолда хавфсиз сақланаётганини маълум қилган.
Қайд этилишича, рўйхатга олиш жараёнида ҳеч бир фуқарога тегишли фотосурат олинмаган ва маълумотлар базасига расм юкланмаган. Маълумотлар миллий ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ қатъий муҳофаза остида сақланмоқда ва ташқи манбалар орқали сизиб чиқиши эҳтимоли мавжуд эмас.
Киберхавфсизлик маркази мазкур ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борилаётгани ва ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилишини қайд этган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77581
Жамият
56634
Жамият
55835
Жамият
50900
Жамият
//
Изоҳ йўқ