Жамият
Энди «лайк» ва «обуначилар йиғиш» учун қилинган ҳуқуқбузарлик жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин.
Хабарга кўра, ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситиш, ҳақорат қилиш, уятли сўзлар билан сўкиш каби майда безорилик ҳолатлари учун маъмурий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда.
Шунингдек, «лайк» тўплаш, обуначилар сонини ошириш ёки турли контент орқали эътибор қозониш мақсадида ҳуқуқбузарлик содир этиш, уни тасвирга олиб интернет тармоқларида тарқатиш орқали қонун-қоидаларни менсимасликни тарғиб этганлик учун ҳам маъмурий жарима қўллаш назарда тутилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишида биринчи ўқишда муҳокама қилинган.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77657
Жамият
56684
Жамият
55901
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ