Жамият
Ўзгидромет 6 февралгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +11– +16 даража илиқ атрофида, шимолда +3– +8 даража илиққача бўлади.
Хабарга кўра, ушбу ҳафта давомида беқарор об-ҳаво кузатилади, бундай об-ҳаво Туркманистондан нам ҳаво массалари кириб келиши билан боғлиқдир. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат 4 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 2-3 февралда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат фони кечалари +5– +10 даража илиқ, кундуз кунлари +13– +18 даража илиқ атрофида бўлади.
Жума куни эса вазият ўзгаради, Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудудидан совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади, бунинг ҳисобига республика бўйича 6 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Ҳарорат кун давомида пасаяди, кечаси ва кундузи +1– +6 даража илиқ; шимолда кечаси -7– -12 даража совуқ, кундузи 0– -5 даража совуқ бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 2-3 февралда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида бугун вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 м/с тезликда эсади, 12–15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +13– +15 даража илиқ бўлади.
3 февралда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7– +9 даража илиқ, кундузи +13– +15 даража илиқ бўлади.
4 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5– +7 даража илиқ, кундузи +16– +18 даража илиқ бўлади.
5 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади, 10–12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7– +9 даража илиқ, кундузи +13– +15 даража илиқ бўлади.
6 февралда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +1– +6 даража илиқ бўлади.
Жамият
Маданият
Жамият
Спорт
Жаҳон
Спорт
77579
Жамият
56633
Жамият
55834
Жамият
50898
Жамият
//
Изоҳ йўқ