Жамият
Пенсия жамғармасининг маълум қилишича, жамғарманинг туман (шаҳар) бўлимлари ҳар тўлов ойининг 2-кунига қадар тўлов топшириқнома(ведомост)ларни шакллантиради. Мазкур ведомостлар эса пенсияни фуқароларга етказиб бериш юклатилган ташкилотга ойнинг 4-кунига қадар тақдим этилади.
Таъкидланишича, Президент қарори билан, пенсия тўловлари учун талаб этиладиган маблағларни Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия олувчиларнинг шахсий ҳисобварақларига (пластик карталарга) молиялаштирилиши белгиланган.
Халқ банки томонидан нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар орқали ҳар ойнинг 4–27-саналарида маҳалла фуқаролар йиғини(МФЙ)га борган ҳолда тўлаб берилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, жамғарма томонидан февраль ойи учун пенсия фуқароларнинг банк пластик картасига 5 февралгача, нақд пул шаклида эса 4–27 февраль санасига қадар тўлаб берилиши режалаштирилган.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77657
Жамият
56684
Жамият
55901
Жамият
50954
Жамият
//
Изоҳ йўқ