Сиёсат
Жиззах вилояти ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда ташкилий масала кўрилди, деб хабар берди ҳокимлик.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 2 декабрдаги вилоятга ташрифида инвестиция ва экспорт йўналишларида янги тизим жорий қилиш топшириғи берилган эди.
Топшириққа мувофиқ, вилоят ҳокимлигининг янги ташкилий тузилмасига кўра:
Юсупов Бахром Музафарович — Жиззах вилояти ҳокимининг тоғли ҳудудлар ва яйловларни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Эгамов Бекзод Абдувалиевич — Жиззах вилояти ҳокимининг дашт ва чўл ҳудудларда саноатни ривожлантириш, инвестиция ва савдо масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Жамият
77649
Жамият
56681
Жамият
55888
Жамият
50950
Жамият
//
Изоҳ йўқ