Жамият
Туркияда ватандошлари томонидан аёвсиз ўлдирилган ўзбекистонлик марҳума Дурдона Ҳакимованинг жасади ва унинг икки нафар фарзанди Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида Ватанга қайтарилд, деб хабар берди консулхона.
Қайд этилишича, марҳума ва унинг фарзандларининг Ватанга қайтиш билан боғлиқ харажатлари Бош консулхона ҳамда Миграция агентлиги ҳисобидан қоплаб берилган.
Ўрганишлар шуни кўрсатадики, Дурдона Ҳакимова Истанбул шаҳрининг Фотиҳ туманида жойлашган «Эскери мелземе» номли ҳарбий кийим-кечак савдо дўконининг муассиси бўлган. У фаол тадбиркор сифатида кўплаб юртдошларимизга ёрдам кўрсатиб келган. Унинг фарзандлари эса дизайнерликка ихтисослашган лицейда таҳсил олишган.
«Ҳурматли юртдошлар!
Вазиятни тўлиқ ўрганмасдан туриб, ҳамюртимиз ҳақида бирёқлама, нохолис ва шахсни камситувчи маълумотларни тарқатиш, таҳқирловчи изоҳ ёзиш қонунчиликда белгиланган жавобгарликка олиб келишини, бундан ташқари, миллатимизга нисбатан халқаро майдонда салбий фикрлар шаклланишига сабаб бўлишини эслатиб ўтамиз», дейилади хабарда.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Жамият
77649
Жамият
56681
Жамият
55888
Жамият
50950
Жамият
//
Изоҳ йўқ