Тошкент метросининг яна 19 та бекатидаги кассалар 1 февралдан ёпилади

Сақлаш
14:12 / 31.01.2026 13 0

Тошкент метрополитенида тўлов тизимида шаффофликни таъминлаш, кассалар олдида юзага келадиган тирбандликларнинг олдини олиш ва йўловчиларга янада қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида кассаларни босқичма-босқич ёпиш, шу билан бирга, янада қулай тўлов тизими яратиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Тошкент метрополитени хабар берди.

 

Мазкур жараён доирасида яна жами 19 та метро бекатларидаги кассалар ёпилиши режалаштирилган бўлиб жорий йилнинг 1 февраль санасидан бошлаб кетма-кетликда ўз фаолиятини тўхтатади ҳамда кассалар ўрнига бир марталик ҚР-чипта берувчи инфокиоскалар ўрнатилиши белгиланган.

 

Тошкент метрополитенида электрон тўлов тизимлари босқичма-босқич кенгайтирилмоқда.

 

Ҳозирда йўловчилар учун:


- банк карталари орқали тўлов,
- транспорт карталари орқали тўлов,
- юзни таниб олиш (Face ID),
- кафт орқали тўлов (Palm Pay),
- мобил иловалар орқали тўлов каби 10 дан ортиқ замонавий ва қулай тўлов усулларидан фойдаланиш имкониятлари мавжуд.

 

Хабарда шунингдек, Тошкент метрополитени йўловчиларга қулай, тезкор ва замонавий хизмат кўрсатишни устувор вазифа деб билади ҳамда бу борадаги ишлар изчил давом эттириши қайд этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//