Бош прокурор ҳамда иқтисодиёт ва молия вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

Сақлаш
18:11 / 30.01.2026 10 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича янги маслаҳатчилар тайинланди.

 

Баҳодир Нормуродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири лавозимидан озод этилди.

 

Жалол Қурбонов Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Канцелярияси мудири лавозимидан озод этилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//