Жамият
Бухоро вилояти Вобкент туманида профилактика инспектори, капитан Амрилло Расулов ўзини дарёга ташлаган аёлни қутқариб қолди.
Ушбу воқеа 29-январь куни соат тахминан 16:30 да содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти хабар бермоқда.
Сувда аёл киши борлигини кўрган ИИБ ходими ўзини оқими кучли бўлган муздек сувга отган ва уни қирғоққа олиб чиққан. У ерда бошқа одамлар унга ёрдам берган. Воқеа жойига етиб келган тез тиббий ёрдам машинаси аёлни шифохонага олиб кетган. Унинг ҳолати аҳволи яхшилиги айтилмоқда.
Маълум қилинишича, 20 ёшли аёлнинг тўрт нафар фарзанди бор. У Ғиждувон туманида яшайди. Аёлнинг ўзини дарёга ташлашига сабаб бўлган ҳолатларга аниқлик киритилмоқда. Ҳодисага сабаб бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56804
Жамият
56032
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ