Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Анқара шаҳрига келди.
«Эсенбоға» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Туркия Республикаси Президенти Режеп Тоййип Эрдоғон ва рафиқаси кутиб олди.
Аэропортда икки давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
.jpg)
Давлат раҳбарлари ва биринчи хонимлар қисқа учрашув ўтказди.
Суҳбатда Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Бугун Оқсарой қароргоҳида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
(2).jpg)
Музокараларда сиёсат, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт, энергетика, маданият, гуманитар соҳа ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтириш билан боғлиқ масалалар атрофлича кўриб чиқилади.
Анқара шаҳридаги тадбирлар доирасида Хатай вилоятининг Арсуз туманида «Ўзбекистон» турар жой мажмуасининг очилиши ва Истанбулда ўзбек мактабининг қурилишини бошлашга бағишланган маросим ҳам бўлиб ўтади.
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77642
Жамият
56678
Жамият
55883
Жамият
50946
Жамият
//
Изоҳ йўқ