Илм-фан
Ўзбекистон давлат олийгоҳларининг чет тили 1-фан бўлган йўналишларда тил сертификатига эга бўлганларга максимал баллнинг 75 фоизи берилади. Бу 28 январдаги ҳукумат қарорида (32-сон) белгиланди.
Қарорга кўра, фанлар мажмуасида чет тили 1-фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш бўйича камида Б1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификат асосида амалга оширилади.
Фанлар мажмуасида чет тили фани мавжуд бўлган таълим йўналишларига қабулда:
Б1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади;
Б2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади.
Илгари мазкур йўналишларга қабул камида Б2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилган.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жаҳон
Маданият
77572
Жамият
56628
Жамият
55828
Жамият
50892
Жамият
//
Изоҳ йўқ