«Гамнет», «Жанг ортидан жанг» ва «Франкенштейн» филмлари Oscar учун курашади

Сақлаш
10:16 / 29.01.2026 12 0

Xлоэ Чжаонинг «Ҳамнет», Пол Томас Андерсоннинг «Жанг ортидан жанг» ва Гилермо дел Торонинг «Франкенштейн» фильмлари Oscar мукофотининг «Энг яхши фильм» номинацияси учун курашади.

 

Ушбу йўналишда мукофотга номзодлар орасида Ёргос Лантимоснинг «Бугония», Жошуа Сафдининг «Ажойиб Марти», Клебер Мендонса Филҳонинг «Махфий агент», Раян Куглернинг «Гуноҳкорлар» ва Ёаҳим Триернинг «Центиментал қадрият», Жозеф Косинскийнинг «Формула 1» ва Клинт Бентлейнинг «Поэзд орзулари» фильмлари ҳам бор.

 

Аниматор Константин Бронзитнинг «Уч опа-сингил» фильми «Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм» номинациясида мукофотга номзод бўлди.

 

Америка киноакадемиясининг «Энг яхши актриса» мукофоти учун «Ҳамнет» фильми учун Жесси Бакли, «Центиментал қадрият» фильми учун Ренате Рейнсе, «Иложи бўлса сени тепган бўлардим» фильми учун Роуз Бирн, «Қўшиқ қайғули янграмоқда» фильми учун Кейт Хадсон ва «Бугония» фильми учун Эмма Стоунлар кураш олиб боради.

 

«Энг яхши актёр» номинацияга номзодлари орасида «Ажойиб Марти» фильмидаги роли учун Тимоти Шаламе, «Жанг ортидан жанг» фильмидаги роли учун Леонардо Ди Каприо, «Мовий ой» фильмидаги роли учун Итан Хок, «Гуноҳкорлар» фильмидаги роли учун Майкл Жордан ва «Махфий агент» фильми учун Вагнер Моура бор.

 

Осcар ғолибларини тақдирлаш маросими 16 март куни Голливуддаги «Долби» театрида бўлиб ўтади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//