Сиёсат
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдогъоннинг таклифига биноан 29 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Давлат раҳбарининг матбуот хизматига кўра, ташриф давомида Анқара шаҳрида икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.
«Музокараларда Ўзбекистон – Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини кенгайтириш масалалари диққат марказида бўлади», дейилади хабарда.
Томонлар сиёсий мулоқотни ривожлантириш, маҳсулот айирбошлашни ошириш, устувор иқтисодий тармоқларда кооперация лойиҳаларини илгари суриш ҳамда транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратади.
Шунингдек, фаол маданий ва гуманитар алмашинувларни давом эттириш масалалари ҳам кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақавий кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан фикр алмашилади.
Олий даражадаги музокаралар якунида салмоқли ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган. Бундан ташқари, икки мамлакат етакчилари қатор қўшма тадбирларда иштирок этади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77720
Жамият
56704
Жамият
55928
Жамият
50980
Жамият
//
Изоҳ йўқ