Жамият
2026-йил 1-февралдан “Ташаббускор халқ учун — янги имкониятлар мавсуми” шиори остида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026-йилги илк мавсуми бошланади. Ушбу мавсум “Ташаббусли бюджет” жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўнинчи — юбилей мавсум ҳисобланади.
Маълум қилинишича, мавсум қуйидаги босқичлар асосида ташкил этилади:
1–20 февраль — лойиҳаларни киритиш;
21 февраль – 7 март — лойиҳаларни саралаш;
8–10 март — тарғибот босқичи;
11–20 март — овоз бериш босқичи;
21–31 март — қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи.
Шунингдек, анъанавий тартибга кўра, овоз бериш босқичи якунлари бўйича ғолиб лойиҳалар 21-март — Наврўз байрами куни эълон қилиниши қайд этилди.
Фуқаролар маҳалласи учун ташаббус кўрсатиб, лойиҳа киритиш ва овоз бериш жараёнларида фаол иштирок этишга чақирилди.
Илм-фан
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77803
Жамият
56747
Жамият
55973
Жамият
51038
Жамият
//
Изоҳ йўқ