Сиёсат
Сўнгги йилларда давлат бошқарув органларида очиқлик ва шаффофлик сиёсати юритилаётгани ўз натижасини бермоқда. Лекин бу жараён ҳуқуқ-тартибот идораларининг ишига секин кириб келаётгани, уларнинг фаолияти ташқаридан холис ўрганилмаётгани қайд этилди.
Бу идораларнинг ёпиқ ҳолатда ишлаши уларни ўзига ҳам, жамоатчиликка ҳам фойда келтирмаслиги, соҳада ўзгариш, ривожланиш бўлмаслиги таъкидланди.
Бутун дунёда ҳуқуқ-тартибот фаолияти ва қонунийликни таъминлашга жавоб берадиган адлия тизими эскича ишлаётгани кўрсатиб ўтилди. Энди адлия тизимини ҳам кучайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Бу борада биринчи қадам сифатида Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқ-тартибот идораларининг фаолиятини «ҳуқуқий аудит»дан ўтказиш тизими йўлга қўйилади. «Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, адлия органларининг аниқ роли, янги вазифа ва ваколатлари белгиланади.
«Биз Тошкент шаҳрида жиноятчилик ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича мутлақо янги тизим қиляпмиз. Шу боис, пойтахтга республикадан бириктирилган масъуллар туманга тушганда мажлисбозлик билан шуғулланмасдан, аҳоли муаммоларини эшитиши, юқоридаги масалалар бўйича янги тажрибалар қилиб, натижа кўрсатиши шарт», – деди давлат раҳбари йиғилиш якунида.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
78117
Жамият
56911
Жамият
56158
Жамият
51207
Жамият
//
Изоҳ йўқ