Жамият
Шавкат Мирзиёев давлат ва жамият хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид қилаётган уюшган жиноятчилик, наркожиноятлар, кибержиноятлар ва яширин иқтисодиёт бўйича таъсирчан чораларни белгилашга қаратилган видеоселектор йиғилишида тергов сифатини тубдан ошириш ва унинг шаффофлигини таъминлаш ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги устувор вазифалардан бири бўлиб қолмаётганини қайд этди.
Тергов бўйича кадр тайёрлаш бўйича яхлит тизим – Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилди. Унда йилига 200 дан ортиқ терговчи тайёрланяпти.
Лекин пойтахтда ички ишларда 100 та терговчи лавозими уч ойдан буён вакант. Бу юклама ҳам бошқа ходимларга тушгани учун сифат йўқолиб бораётгани қайд этилди.
«2025 йил судда 422 та шахс оқлангани судьяларни мустақил қарор қабул қилаётганидан далолат. Бу, албатта, яхши! Лекин масаланинг иккинчи томони бор. Шунча шахснинг ноқонуний айбланганига ким жавоб беради? Терговда сон эмас, сифат бўлиши керак. Шу боис, илғор хорижий тажриба асосида тергов идораларининг фаолиятини такомиллаштириш зарур», – деди Президентимиз.
Манфаатлар тўқнашуви бўлмаслиги учун ички ишлардаги терговчилар ўз хизмат вазифасини ҳудудий ички ишлар раҳбарларидан мустақил олиб бориши жуда муҳимлиги қайд этилди.
Мутасаддиларга тергов органлари фаолиятини ва иш ҳажмига мос равишда штатларни қайта кўриб чиқиб, қарор ва қонун лойиҳалари тўпламини киритиш топширилди.
Жаҳон
Сиёсат
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77641
Жамият
56678
Жамият
55883
Жамият
50946
Жамият
//
Изоҳ йўқ