Сиёсат
Давлат раҳбари ҳуқуқ-тартибот тизимида ҳам янги тарихни бошлаб берадиган қарорлар қабул қилиш вақти келганини таъкидлади.
Ҳозирда ички ишлар тизимидаги патруль-пост, йўл-патруль, профилактика, тезкор-қидирув ва қўриқлаш хизматлари алоҳида-алоҳида ишламоқда.
Шунинг учун ҳам чорраҳада турган йўл-патруль ходими жанжаллашаётган икки одамни ажратишни ўз хизмат вазифаси деб ҳисобламайди. Қўриқлаш хизмати ходимининг эса бинодан ташқарида тақиқлаш белгиси остида қолдириб кетилган машина билан иши йўқ. Патруль-пост машинасида хизмат ўтаётган ходим светофор ишламаётган чорраҳадан оддий ҳайдовчилар қаторида бефарқ ўтиб кетади.
«Илғор тажрибада бу тузилмалар ягона организм сифатида ишлайди, полиция «Бу менинг вазифамга киради, буниси кирмайди» деган гапни айтмайди. Ҳар бир ҳолатга «лаббай» деб жавоб бергани учун ҳам аҳоли уларни ҳимоячиси деб билади», – деди Президент.
Мутасаддиларга ички ишлар органларининг аҳоли билан бевосита ишловчи, жамоат хавфсизлиги ва жиноятчиликка қарши курашувчи тузилмаларини янги тизимга ўтказиш бўйича фармон лойиҳасини киритиш топширилди.
Ушбу бўлинмалар учун хизматни ўташ, муомала маданияти, тезкор ҳаракатланиш, куч ва қурол ишлатиш бўйича ягона стандартлар жорий этилиб, улар сервис тузилмага айланиши белгиланди.
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
77567
Жамият
56627
Жамият
55825
Жамият
50890
Жамият
//
Изоҳ йўқ