Сиёсат
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида давлат ва жамият хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдид қилаётган уюшган жиноятчилик, наркожиноятлар, кибержиноятлар ва яширин иқтисодиёт бўйича таъсирчан чораларни белгилаш юзасидан видеоселектор йиғилиши танқидий руҳда давом этмоқда.
Тошкент шаҳрида яширин ва кузатилмайдиган иқтисодиёт 60 триллион сўмга етган, бу буджет йилига 7,5 триллион сўмни йўқотяпти дегани.
Биргина акциз солиғи тўловчилар ишлаб чиқариш ва реализация ҳажмини яширгани оқибатида 66 миллиард сўм солиқдан қочилган.
Яширин иқтисодиётга қарши курашиш ва солиқ маъмурчилиги бўйича пойтахт солиқ органларининг иши мутлақо қониқарсиз экани қайд этилди.
Масалан, қўшимча қиймат солиғи тўловчиларнинг қарийб 30 минги ҚҚСнинг бирор сўмини тўламаган. Ёки савдо, сервис ва умумий овқатланишдаги касса аппаратининг тўртдан бири ишлатилмаяпти.
Айрим солиқ бошлиқлари тушумни кўпайтириш ўрнига қўштирноқ ичидаги «тадбиркор»ларга «ҳомийлик» қилиш билан бандлиги кўрсатиб ўтилди. Масалан, шаҳарда ўтказилган текширувларда 70 миллиард сўм солиқ ҳисобланмасдан қолгани аниқланган. Сўнгги икки йилда шаҳар солиқ идораларининг 19 нафар ходими коррупция бўйича жиноий жавобгарликка тортилган, буджетга 27 миллиард сўм зарар етказилган.
Ўтган ҳафта Мирзо Улуғбек тумани солиқ инспекциясининг бошлиғи Д.Усманов ишдан олиниб, жиноят иши қўзғатилди. У инспекция биносининг бир қисмини шахсий мақсадда ижарага бериб, 315 миллион сўмни ўзлаштирган, иш фаолиятида гуруҳбозликка ва маишатбозликка берилган.
Давлатимиз раҳбари мавзуни давом эттирар экан, Шайхонтоҳур тумани солиқ инспекцияси томонидан «Чорсу» бозорида тўлов интизоми жойига қўйилмагани, «Малика» савдо комплексида эса аҳвол бундан ҳам аянчли эканини кўрсатиб ўтди.
Комплексда 1,5 мингга яқин тадбиркор фаолият юритсада, уларнинг фақат тўртдан бири рўйхатдан ўтган, 25 фоизи ойига 1 миллион сўм ҳам солиқ тўламаяпти. Шунингдек, декабрь ойида пластик карталар орқали ечиб олинган 600 миллиард сўмлик савдо тушуми яширилган.
Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси буджет режасини яхши ишлаётган тадбиркорларга ортиқча тўлов қилдириш ҳисобидан бажармоқда. Жумладан, 46,4 минг корхонадан 876 миллиард сўм ортиқча тўлов ундирилган.
Солиқ қўмитасида қўшилган қиймат солиғидан сунъий ортиқча тўлов ҳосил қилиш орқали уни буджетдан ноқонуний қоплаш ҳолатлари кўпайган. Ўтган йилда мазкур солиқни ноқонуний қайтариш бўйича 20 нафар солиқ ходимига жиноят иши қўзғатилган.
Ушбу йўналишга жавобгар бўлган, етти йилдан бери ишлаб келаётган қўмита раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаевнинг лоқайдлиги ва масъулиятсизлиги кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда М.Мирзаев ишдан олинди.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
77567
Жамият
56627
Жамият
55825
Жамият
50890
Жамият
//
Изоҳ йўқ