Жамият
«Ҳаж» ва «Умра»га бориш учун энди ягона портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди. Бу ҳақда УзА ахборот агентлиги хабар берди.
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш тизимини рақамлаштириш ва такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (2026 йил 24 январь. 27-сон) қарори қабул қилинди.
Мазкур ҳужжат билан республикамизда «Ҳаж ва Умра ягона портали» ишга туширилди. Эндиликда муқаддас зиёратга бориш истагида бўлган фуқаролар учун ушбу портал орқали рўйхатдан ўтиш мажбурий этиб белгиланди.
Қарорга мувофиқ, янги тартиб қуйидаги муддатлардан бошлаб кучга киради:
- 2026 йил 1 февралдан бошлаб — «Ҳаж» тадбирига;
- 2026 йил 1 майдан бошлаб — «Умра» тадбирига бориш учун порталда рўйхатдан ўтиш шарт.
Қайд этилишича, зиёратчилар ҳақидаги маълумотлар порталга киритилмасдан туриб сафарларни ташкил этишга йўл қўйилмайди.
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77830
Жамият
56764
Жамият
55995
Жамият
51052
Жамият
//
Изоҳ йўқ