Жамият
Жорий йилнинг 16 январь ҳолатига кўра республика бўйича чиқинди хизматидан қарздорлигини қопланмаган умумий 87,5 млрд сўм дебитор қарздорлик учун жами 873 990 та абонент «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг «2100» қисқа рақамидан «СМС» хабарнома орқали огоҳлантирилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар берди.
Огоҳлантиришдан сўнг, абонентларга мавжуд қарздорлигини бартараф этиш учун беш кун муддат берилиб, ушбу даврда 7,4 млрд сўмлик тўловлар амалга оширилди.
Шунингдек, республика кесимида жами 151 202 та абонентларнинг 14,8 млрд сўмлик маиший чиқинди хизматларидан қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларнинг электр энергияси учун тўловига чеклов ўрнатилди.
Мазкур тартиб 2025 йилнинг 1 июлидан чиқинди хизматларидан шаклланган қарздорликлар учун жорий йилнинг 5 ноябридан бошлаб қўлланилиб, чеклов қарздорлик бартараф этилиши биланоқ ечилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77895
Жамият
56804
Жамият
56032
Жамият
51087
Жамият
//
Изоҳ йўқ