Тожикистонда Жомий ва Навоий ҳақидаги фильм сценарийси тасдиқланди

Сақлаш
16:54 / 17.01.2022 900 0

14 январь куни Душанбеда ўзбек ва тожик адабиётининг буюк намояндалари Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий ҳақидаги фильм сценарийсининг тақдимоти бўлиб ўтди. Фильм концепцияси ижодий гуруҳ томонидан тасдиқланиб, бу икки сиймонинг ижоди киноижодкорларнинг эътиборини ўзига жалб этди. Кинокартина сюжети "Иккинчи Ренессанс" даврини қамраб олади. Суратга олиш ишлари икки буюк шоир ҳаётида муҳим ўрин тутган жойларда олиб борилади.

 

“Бизга шундай таклиф берилдики, унга кўра икки давлат киноижодкорлари бирлашиши ва нафақат мамлакатларимиз ва халқларимизнинг тарихий муштараклигини, балки икки қардош халқлар ўртасидаги дўстлик ғоясини тарғиб қилишга хизмат этувчи кинокартина яратиши керак”, – деди кинорежиссёр Фурқат Усмонов.

 

“Кинокартина тарихга, тарихий фактларга асосланиши лозим. Икки буюк шоир билан боғлиқ воқеалар барчага маълум. Шунинг учун олдимизга қўйилган вазифа жуда ҳам мураккаб. Драматургик ва кинематографик фантазиядан ташқари, тарихий ҳақиқатни ҳам эътиборга олиш лозим, – деди Тожикистон Киноижодкорлари уюшмаси раиси, “Жомий ва Навоий” фильми сценарий муаллифи Сафар Хақдодов.

 

Ушбу фильм Ўзбекистон ва Тожикистон маданий ҳаётида 30 йил ичида ҳамкорликда амалга оширилаётган илк лойиҳа ҳисобланади.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//