Жамият
Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида фуқаро ўз уйида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган сут эмизувчилар тоифасига кирувчи 3 бош жайронни сақлаётгани маълум қилинди. Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шаҳарнинг А.Бегимов кўчасида яшовчи фуқаро ўз уйида жайронларни боқиб келаётгани маълум бўлгач, 14 январь куни ишчи гуруҳ томонидан вазият ўрганилган. Натижада ҳақиқатан ҳам мазкур манзилда сут эмизувчилар турига кирувчи 3 бош жайрон борлиги аниқланган.
Шундан сўнг фуқарога ёввойи ҳайвонларни ўзбошимчалик билан бошқа жойларга кўчириш, иқлимга мослаштириш ва чатиштириш тақиқлангани бўйича тушунтирув ишлари олиб борилди.
Айни вақтда 3 бош жайрон Давлат экология қўмитасининг Қуйи Амударё давлат Биорезерватининг «Назархан» ОФЙда жойлашган волерда вақтинча сақлаш учун олиб борилган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77831
Жамият
56765
Жамият
55996
Жамият
51053
Жамият
//
Изоҳ йўқ