Жамият
2021 йил якунларига кўра Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz сайтида 298,8 млрд сўмлик 139 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилган. Бу ҳақида ташкилот ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 40% га, ҳажми бўйича – 21% га ўсган. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,1 млн сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 91% жисмоний шахслар, 9% - юридик шахслар томонидан харид қилинган.
Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 млн сўмни ташкил қилди.
Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (48%) Самарқанд ва Фарғона (8% дан), Наманган ва Андижон (6% дан), ҳамда Бухоро (5%) вилоятларида харид қилинган.
Эслатиб ўтамиз, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига, 20 фоизи – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Илм-фан
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ