Сиёсат
30 ноябрь куни соат 21:00 да “Россия Федерацияси – Актобе – Қизилорда – Алмата” республика аҳамиятига эга автомобиль йўлида “Москва – Тошкент” йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, давлат рақами 774BOT13 бўлган “VanHool” русумли йўловчи автобуси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Актаудаги Бош консулхонаси маълум қилди.
Ҳодиса вақтида автобусда 54 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. ЙТҲ оқибатида жабрланувчи ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Барча йўловчилар фавқулодда вазиятлар хизмати ва полиция ходимлари томонидан Актобе вилояти Айтекеби тумани, Қорабутоқ қишлоғидаги масжидга вақтинча жойлаштирилди. Фуқароларга озиқ-овқат ва зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Фуқароларни Ўзбекистонга бошқа автобус орқали тезкор равишда қайтариш чоралари кўрилмоқда. Вазият Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси ва Бош консуллиги томонидан тўлиқ назоратга олинган бўлиб, Қозоғистон томонининг масъул идоралари билан доимий алоқа ўрнатилган.
Илм-фан
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Спорт
77779
Жамият
56734
Жамият
55956
Жамият
51026
Жамият
//
Изоҳ йўқ