Сиёсат
25 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди.
«Биз юртимизда инсон қадрини улуғлаш, иқтисодиётни барқарор ўстириш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш бўйича катта-катта марра ва режаларни олаяпмиз. Бу ишларни ташкил қилиш учун вилоятга замонавий фикрлайдиган, муаммоларни тизимли таҳлил қилиб, инновацион ечим бера олишга салоҳиятли раҳбар керак», — деди Президент.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига ҳоким вазифасини бажариб келаётган Адиз Бобоев номзодини тавсия этди. Вилоят фаолларининг номзод ҳақидаги фикрлари тингланиб, вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи овозга қўйилди. Овоз бериш натижаларига кўра, Адиз Бобоев вилоят ҳокими этиб тасдиқланди.
Президент янги ҳокимга у иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш, инвестиция ва экспортни кўпайтириш, таннархни камайтириш ва энергия тежамкорликни ошириш бўйича Самарқандни намунали ҳудудга айлантириши шартлигини кўрсатиб ўтди.
1972 йилда туғилган Адиз Бобоев Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таълим олган. Бухоро вилояти молия бошқармасида 1-тоифали иқтисодчи, монополияга қарши ва нарх сиёсати бўлими етакчи иқтисодчиси бўлиб, шунингдек, бошқа лавозимларда ишлаган. Шунингдек, Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси Ижроия бошқармаси даромадларни прогнозлаш бошқармаси бошлиғи (2008−2010), Давлат бюджети бош бошқармасининг жамланма бюджет даромадларини режалаштириш ва таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари (2010−2012) ва Молия вазирлиги тузилмасидаги бошқа лавозимларда ишлаган. 2024 йил январгача иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Ўша йил ноябригача эса Ҳисоб палатаси раиси бўлган.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
77395
Жамият
56514
Жамият
55710
Жамият
50760
Жамият
//
Изоҳ йўқ