Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра, Самарқанд давлат университетида Трансформация офиси ташкил этилади.
Трансформация офиси учун қуйидагилар масъул этиб белгиланган:
– Университетни трансформация қилиш ва комплекс ривожлантириш дастурини амалга ошириш ҳамда 2026 йилга қадар халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 талик рўйхатга киритиш;
– Университет фаолиятини рақамлаштириш ҳамда таълим жараёнига замонавий педагогик технологияларни жорий этиш;
– Университетни танитиш бўйича миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғи ва бошқа воситалар орқали тарғибот тадбирларини ўтказиш.
Трансформация офиси раҳбари лавозими бўйича Университет проректорига тенглаштирилади.
Шунингдек, Самарқанд давлат университетига атоқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов номи берилди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
77601
Жамият
56650
Жамият
55850
Жамият
50914
Жамият
//
Изоҳ йўқ