Жамият
Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев 14 январь тунги соат 03:00 ларда Тошкент шаҳар тез ёрдам станциясида бўлиб, тез тиббий ёрдам ходимлари иш жараёни билан танишди. Бу ҳақида вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, сўнгги кунларда «103» хизматига чақириқлар сони ортгани ва иш юкламаси кўпайиб бораётгани сабабли вазир топшириғи билан қўшимча тарзда 40 та замонавий жиҳозланган тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчилари билан бирга хизмат тасарруфига бириктириб берилган.
Call-марказ иш самарадорлигини ошириш учун 30 та янги оператор ўрни яратилиб, тез ёрдам бригадаларининг тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш мақсадида улар қўшимча 100 дона планшет билан ҳам таъминланади. Бригадалар учун бугун эрталабдан зарур миқдорда коронавирусга қарши дори-дармонлар бўлган “Covid-box«лар ажратиладиган бўлди.
«Шунингдек, коронавирус инфекцияси аниқланган, бироқ хасталик клиник белгиларсиз ёки енгил шаклда кечаётган беморлар саломатлигини назорат қилиш, уларга амбулатор ва уйига борган ҳолда сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳрининг 12 та туманида 1 тадан махсус COVID поликлиникалар, 12 та кўп тармоқли ва 66 та оилавий поликлиникаларда эса махсус мобил бригадалар фаолияти ҳам йўлга қўйилди», дейилади хабарда.
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ