Жамият
Ижтимоий тармоқларда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан «Халқлар дўстлиги» санъат саройи яқинига олиб келинган ҳарбий техникалардан бири ёниб кетгани акс этган видеолар тарқалди. Миллий гвардия Тошкент шаҳар бошқармаси мазкур ҳолатга изоҳ бериб, ёнғин нима сабабдан келиб чиққанини маълум қилди.
Таъкидланишича, 13 январь куни соат 22:20 ларда «Халқлар дўстлиги» санъат саройи майдонига 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий техникалар кўргазмасига олиб чиқилган Миллий гвардиянинг енгил зирҳли техникасининг салон қисмида қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин қисқа вақтда тўлиқ бартараф этилган. Содир бўлган ҳодиса натижасида фуқароларга жабр етказилмаган. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ