Жаҳон
Япония Либерал демократик партияси раҳбари Санаэ Такаити мамлакат тарихидаги илк аёл бош вазир этиб сайланди, деб ёзади маҳаллий ОАВ.
64 ёшли Санаэ Такаити Парламент сайловларида 237 овоз билан ғалаба қозониб, Япониянинг 104-бош вазири бўлди. У миллий анъаналарни ёқлайдиган, иқтисодий эркинликни қўллаб-қувватлайдиган консерватив сиёсатчи сифатида танилган.
Бугун тасдиқланиш маросимидан кейин Япония императори Нарухито томонидан расман тузилган ҳукуматнинг янги таркиби эълон қилинади.
Аввалроқ Япониянинг Сигэру Исиба бошчилигидаги тўлиқ ҳукумат таркиби истеъфо эълон қилгани маълум бўлган эди. Исиба бу лавозимда бир йилдан кўпроқ хизмат қилган.
Спорт
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
77809
Жамият
56751
Жамият
55980
Жамият
51043
Жамият
//
Изоҳ йўқ