Таниқли журналист хотирасига бағишланган китоб тақдимоти бўлиб ўтди

Сақлаш
10:13 / 13.01.2022 814 0

Ўзбекистон миллий матбуот марказида адабиётшунос олим, Ўзбекистон ёзувчилар, журналистлар ижодий уюшмалари аъзоси, «Олтин қалам» мукофоти совриндори Сайди Умиров хотирасига бағишланган «Сайди Умиров замондошлари хотирасида» номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Тадбирда сўзга чиққан профессор олимлар, фан номзодлари, доцентлар ҳамда шоир ва ёзувчилар Сайди Умиров ҳаётий, илмий, ижодий ва педагогик фаолияти ҳақида гапириб ўтишди.

 

– Сайди Умиров билан ўтган ҳар бир кунда нимадир ўрганардим, – дейди Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, журналистика факультети декани Амрулло Каримов. – Журналистика назариясини талабаларга ўргатиш билан бирга, амалиётда ҳам илғор, кўрганларидан дур ва самимият қидирадиган инсон, таниқли публицист, етук олим, қатор илмий ва публицистик мақолалар муаллифи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Сайди Умиров бизга доим намуна эди. Гап қайси мавзуда кетмасин, домладан мавзуга дахлдор мисол исталганча бор. Таъбир жоиз бўлса, устозни «тирик энциклопедия» деб таърифлаш мумкин эди. Сайди Умиров ҳар нарсадан эзгулик қидирадиган, ҳар қандай ўзгаришни самимият билан қарши оладиган дилкаш инсон эди.

 

Анжуманда «Сайди Умиров замондошлари хотирасида» китоби ҳақида ҳам мулоҳазалар билдирилиб, унинг мутолааси ҳар бир журналистга катта сабоқ бериши мумкинлиги таъкидланди.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//